Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, миграциядагилар билан манзилли ишлаш каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар аҳволини ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилятида бўлиб турибди.
Хусусан, бугун Қарши шаҳри ҳокимлигида республика ишчи гуруҳи вакиллари Б.Мусурмонов ҳамда С.Раззоқов, вилоят ҳокими ўринбосари З.Аминова, вилоятдан бириктирилган масъуллар, шаҳар сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари иштирокида учрашув ўтказилди. Унда мазкур ишчи гуруҳ олдига қўйилган вазифалар, ундан кўзланган мақсад ва кутилаётган натижалар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилиб, келгуси ишлар режалаштириб олинди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: