Республика ишчи гуруҳи вилоят масъуллари билан биргаликда Президент Администрацияси топшириғи асосида Шаҳрисабз шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказди
Навбатдаги оммавий сайёр қабулда Президент Халқ қабулхонаси вакиллари, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, вазирликлар ва идоралар, банклар масъуллари, вилоят секторлар раҳбарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда иштирок этишди.
Унда Ички ишлар вазири
ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов ва вилоят ички ишлар бошқармаси
бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Абдувохид Исмоилов бир гуруҳ фуқароларнинг
ички ишлар органларининг тергов, тезкор қидирув ва профилактика хизмати
ходимлари олиб борилаётган суриштирув ва тергов ҳаракатлари, ишга кириш, ўзини
ўзи банд қилиш, кредит олиш ва ИД-карталар олишга оид муаммоларини қабул
қилди.
Қабулда 21 нафар фуқароларнинг
мурожаатлари тингланди. Шундан 11 та муаммолар жойида ҳал этилди. Баъзи
мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, ўрганиш учун вақт ва маблағ талаб
этадиган 10 та мурожаатлар назоратга олинди.
Жараёнда илк паспорт олиш ёшига
етган ёшлар ва фуқароларга ИД-карталари тантанали равишда топширилди.
Бу борадаги ишлар давом
эттирилмоқда.