Республика ишчи гуруҳи томонидан Қамаши туманида сектор раҳбарлари, ташкилот раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” билан йиғилиш ўтказди
Давлатимиз раҳбарининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Жумладан, бугун мазкур ишчи гуруҳ
аъзолари ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси бошлиғининг
биринчи ўринбосари полковник Ш.Х.Рафиков, вилоят ИИБ ЖХХ бошлиғи ўринбосари полковник А.Б.Бешимқулов
Қамаши туманида бўлиб, туман ҳокими Хуршид Усмонов бошчилигидаги сектор
раҳбарлари билан биргаликда туман ҳокимлиги фаоллар залида туман ташкилот
раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда мазкур қарорнинг мазмун
моҳиятини ижро органларининг барча бўғинларига етказишга эътибор қаратилди.
Хусусан, Қарорга кўра профилактика инспектори ёрдамчиси лавозими
тугатилади ва оғир маҳаллаларда кичик профилактика инспектори лавозими жорий
этилади. Жиноят содир этилган маҳаллаларда
илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан илмий ёндашувлар асосида
ўрганишлар ўтказилади.
Шунингдек, ички ишлар органларида
миграцион профилактика бўлинмалари, туманлараро маъмурий конвой гуруҳлари
ташкил қилинади.
"Қизил" тоифага
киритилган, криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизмлари
жорий этилиши таъкидланди.
Келгусида ҳуқуқбузарликларнинг
барвақт олдини олишнинг самарали тизимини шакллантириш мақсадида "Электрон
маъмурий иш", "Электрон ижтимоий профилактика" ахборот
тизимларини амалиётга кенг жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.