1 Феврал 2025 йил 694

Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари давом этмоқда

Давлат раҳбарининг 2025 йил 3 январда жорий йилда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган ПҚ-1-сонли қарорига мувофиқ, ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашга қаратилган тадбирлар ижроси, криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларни эрта аниқлаш олдини олиш борасида 

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ташкилий мувофиқлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи полковник С.Д.Усманов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳиинг Касби туманидаги ўрганишлари давом этмоқда.

Ишчи гуруҳ 3-сектордаги “Пахтакор” маҳалласида бўлган ишчи гуруҳ еттилик билан учрашиб, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, фуқаролар  мурожаатлари билан манзилли ишлаш, аҳоли хонадонларини хатловдан ўтказиш ва миграциядан қайтган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, хорижда кам даромад топаётган фуқароларни яшаш ҳудудларига қайтариб бандлигини таъминлаш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берди.

Ўрганишлар давомида 3-секторга қарашли “Жаркўча” маҳалласи бўлиб, маҳаллада аҳолини тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ туманда "Султон" бренди номи остида фаолият олиб бораётган тикувчилик фабрикасида ҳам бўлиб, у ерда ишлаётган хотин-қизларга яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech