10 Июн 2022 йил 570

Рейд тадбирлари давомида қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш билан боғлиқ 4 та ҳолат аниқланди. Бундан ташқари тезликни белгиланган меъёрдан ошириш, давлат рақам белгиларини яшириш, ҳаракатланишга қарама-қарши юриш, тегишли хужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш, каби 5 та қоидабузарликларга тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, вилоятда жиноятчиликни олдини олиш бўйича ўтказилаётган қатор профилактик тадбирларда қидирувда бўлган 1 нафар шахс ушланди.

Айни кезларда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ саф тузилмалари томонидан вилоят ҳудудида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш учун қатор профилактик тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Text to speech