28 Декабр 2020 йил 1215

Расмий муносабат

2020 йилнинг 19 май куни Яккабоғ тумани, “Обод” МФЙ, Тўрткўлтепа кўчаси, 143-уйда яшовчи фуқаро С.Ахмедова Яккабоғ тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил 9 май куни соат 08:00 ларда ўзини “Жасур” деб таништирган, асл исми И.Товқораев +99890-44 рақамидан видео қўнғироқ орқали у билан гаплашганлигини, 2020 йил 13 май куни соат 11:00 ларда И.Товқораев +99890-42 телефон рақамидан унинг телеграмм мессенжерига видео қўнғироқ орқали гаплашаётганлиги туширилган фотосуратни жўнатиб, агар 200 АҚШ доллари бермаса, ушбу суратни интернет ижтимоий тармоқларига тақатиб юборишини ҳамда Россия давлатида ишлаб юрган турмуш ўртоғига жўнатишини айтиб, ундан 200 АҚШ доллари талаб қилганлигини, у эса бундан қўрқиб, таниши С.Ваҳобов орқали И.Товқораевга 200 АҚШ доллари берганлигини маълум қилиб, айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат Яккабоғ тумани ИИБда  қайд этилиб, ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят иши 29.08.2020 йилда фуқаролар И.Товқораев ва С.Ваҳобовларнинг фуқаро М.Ахмедовага видео қўнғироқ орқали гаплашаётганлиги туширилган фотосуратни жўнатиб, ундан товламачилик йўли билан 200 АҚШ доллари талаб қилишганлиги ҳолатини ишда тўпланган далиллар мажмуи бўйича тасдиқлаш имкони бўлмаганлиги сабабли Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўз.Р ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисми билан тугатилган.

Мазкур қарор 22.10.2020 йилда Яккабоғ тумани прокурори адлия маслаҳатчиси А.Абдурахманов томонидан бекор қилиниб, шу куни терговга тегишлилиги бўйича Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилган.

Жиноят иши 22.11.2020 йилда фуқаролар И.Товқораев ва С.Ваҳобовларнинг фуқаро М.Ахмедовага видео қўнғироқ орқали гаплашаётганлиги туширилган фотосуратни жўнатиб, ундан товламачилик йўли билан 200 АҚШ доллари талаб қилишганлиги ҳолатини ишда тўпланган далиллар мажмуи бўйича тасдиқлаш имкони бўлмаганлиги сабабли Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси  томонидан Ўз.Р ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисми билан тугатилган.

Мазкур қарор 21.12.2020 йилда Яккабоғ тумани прокурори адлия маслаҳатчиси А.Абдурахманов томонидан бекор қилиниб, жиноят иши шу куни дастлабки тергов ҳаракатларини олиб боришни ташкиллаштириш учун вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан назорат тартибида ўрганилмоқда.

Text to speech