6 Август 2021 йил 581

Рақамлаштириш - давр талаби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март кунидаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисисда”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБда кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Нажмиддин Тўраходжаев, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Жасур Атаев очди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Нажмиддин Тўраходжаев сўзга чиқиб, вилоятда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликкка қарши курашишнинг яхлит тизимини шакллантириш, ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидан республика даражасигача самарали фаолиятини йўлга қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий этиш орқали мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишнинг янги механизмлари ташкил этилганини таъкидлади. “Республика-вилоят-туман-маҳалла” тизими асосида яхлит бошқарув ва узлуксиз назорат қилиш механизмларини жорий этиш, соҳани тўлиқ рақамлаштириш ишларини янада жадаллаштириш, ҳар қандай қонунбузарлик ва жиноятларни электрон тизимини шакллантириш ўз самарасини беришини таъкидлади.
Ҳар бир соҳавий хизмат йўналишида ташкил этилаётган рақамлаштириш ишларини янада жадаллаштириш, бундан ташқари ички ишлар органларида мавжуд ягона интернет тармоғига уланган электрон дастурлардан (тизим) самарали фойдаланишни, бунинг учун ҳар бир ходим замонавий ахборот технологиялари ўзлаштириш бўйича билимларини оширишлари лозимлигини таъкидлаб, бу борада соҳавий хизматлар раҳбарлари олдига аниқ вазифалар қўйди.
Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Text to speech