9 Апрел 2024 йил
588
Рамазон ҳайити муносабати билан Қашқадарё вилоятининг барча шаҳар-туманларидаги намозлар адо этиладиган масжид ва уларга туташ ҳудудларда жамоат тартиби сақланиб, кучайтирилган тартибда хизмати ўталади
Шу муносабат билан ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи идоралар ходимлари иштирокида вилоят ИИБ раҳбарияти хизмат олди
йўриқнома ўтказиб, ходимлар хизматга сафарбар этилди.
Фуқаролардан муқаддас Рамазон ҳайити байрами давомида жамоат тартиби
қоидаларига риоя қилишларини сўраб қоламиз.
Қашқадарё вилояти ИИБ барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан
муборакбод этади.