23 Июн 2022 йил 580

Раҳбарлар учун психологик тренинг

Вилоят Маънавият ва маърифат марказида ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД ММИ ВА КБТБ ходимлари томонидан “Раҳбар маънавияти”, “Раҳбарнинг бошқарув маданияти”, “Раҳбар психологияси” мавзуларида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Департамент психологи, 4-минтақавий ҳудуд тасарруфидаги Тергов ҳибсхонаси, жазони ижро этиш колониялари ва манзил колониялари раҳбарлари, ўринбосарлари, бўлим ва бўлинма ҳамда гуруҳ раҳбарлари иштирок этди.

Семинар-тренингда Департамент психологи капитан Азиз Сахатов раҳбарлик лавозимларида ишлаётган ходимларни бошқарувчанлик ва ташкилотчилик қобилиятлари, жамоаларнинг маънавий-руҳий муҳити аҳволини ўрганиш борасида иштирокчиларга атрофлиячча тушунчалар берди. Сўнгра, иштирокичлар гуруҳларга бўлинган ҳолда  тренингда қатнашишди.

Ташкил этилган мазкур семинарда психологлар томонидан раҳбар ходимлари учун психологик тренинг машғулотлари ўтказилди. Тренингда раҳбарларнинг юқори ташкилотчилик ва ишчанлик қобилияти, дунёқараши, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига садоқат ва юқори масъулият ҳисларини ошириш билан боғлиқ психологик маслаҳатлар бериб ўтилди. Бундан ташқари касбий маиший, стресс (зўриқиш), депрессия ва бошқа салбий руҳий ҳолатларни олдини олиш бўйича психологик тавсиялар берилди.

Психологик тренингда қўл остидаги ходимнинг хизматга мослашиш жараёни, психологик қўллаб-қувватланиши, психоконсультатив суҳбатларнинг амалдаги тўғри ташкиллаштирилиши амалий машқлари юзасидан кўникма ҳосил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан тавсиялар берилди. 

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ички ишлар органлари ходимларини руҳиятини мустаҳкамлаши шубҳасиз.

Text to speech