7 Май 2022 йил 608

Рағбат фидойиликка ундайди

       Қаердаки, хизматга яраша рағбат бўлса, ишда унум ва барака бўлади. Бу анъана бошқа соҳалар қатори ички ишлар органларида ҳам яхши йўлга қўйилган. Жумладан, вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, унга қарши курашиш ҳамда содир этилганларини фош этиш, жиноят содир этиб, жазодан қочиб юрган шахсларни аниқлашда ўз хиссаларини қўшган ходимлар алоҳида рағбатлантирилади.
     

      Жиноятларни олдини олиш, рўй берганларини фош этиш, қидирувдаги шахсларн ушлаш ва топишда жонбозлик кўрсатганликлари учун вилоят ички ишлар органларининг профилактика хизматида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимларнинг ҳар бири 2.000.000 (икки миллион) сўм миқдорида пул мукофоти ва ташаккурнома билан рағбатлантирилди.
       

        Бундан ташқари, бириктирилган ҳудудда жиноятларни олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг муаммоларини бартараф этиш борасида вилоят секторлари фаолияти бўйича ўтказилган танловнинг “Энг ташаббускор сектор” номинациясида Косон тумани ИИБ биринчи ўринни қўлга киритди. Ғолиб сектор раҳбари, Косон тумани ИИБ бошлиғи полковник Илхам Кутлимуратовга 27 000 000 сўм пул мукофотининг сертифкати топширилди.

Text to speech