РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЖИНОЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов Қарши туман ҳокими Зойир Алиқулов ҳамроҳлигида туманида криминоген вазиятни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини фош этишда ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланиш борасида амалга оширилган ишларни ўрганди.
Вилоят 3-сектор раҳбари ўрганишлар давомида жиноятларни барвақт аниқлаб олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида беминнат хизмат қилаётган туманга кириш-чиқиш, марказий чорраҳалари, бозорлар ва аҳоли гавжум тўпланадиган умумий овқатланиш жойлари ва унинг атрофида ўрнатилган видеокамераларнинг ишлаш жараёни, ИИБ ситуацион марказига уланганини кўздан кечиришди. Бундай имкониятлар натижасида жиноятлар салмоғи камайгани қайд этилди.
Туман секторлар раҳбарларига жиноят ўчоқларида қонунбузарликларни олдини олиш учун босқичма-босқич видеокамера ўрнатиш ишларини жадаллаштириш борасида тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.