23 Июл 2022 йил
728
Қувур ўғриси топилди
Қарши тумани “Мустақиллик” МФЙда яшовчи Т.Т туманнинг “Истиқлол” МФЙ ҳудудига ўрнатиш учун олиб келинган Д-530 ммли 77 метр металл қувурларни номаълум шахслар яширин равишда талон-торож қилинганлигини билдирган.
Туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув мобайнида ушбу жиноятни Қарши тумани “Истиқлол” МФЙда яшовчи Д.Р. содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ундан 77 метр металл қувурлар ҳужжатлаштириб олинган.
Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.