Қўйлар эгасига қайтарилди
Қарши туман ИИБга 2021 йил 18 июль куни тушган хабарга кўра, Қарши тумани “Навоий” МФЙда яшовчи И.Ф. 2021 йил 29 июнь куни соат 14:30дан 17:00лар вақт оралиғида номаълум шахслар уйида ҳеч ким йўклигидан фойдаланиб, молхонасидаги бозор баҳоси 11.400.000 сўм бўлган 7 бош қуйларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Тезкор ходимлар томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ўғрилар аниқланди. Маълум бўлишича, ушбу ўғирликни, Қарши туманида яшовчи, муқаддам судланган Р.Д. танишлари, Қарши шаҳар “Беклар” МФЙда яшовчи А.З., Қарши шаҳар 7-миттитуманда яшовчи А.Ж. ҳамда Яккабоғ туманида яшовчи У.Я. билан содир қилган. Жиноий гуруҳ аъзоларидан 7 бош қуйлар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.