26 Июл 2023 йил
577
Қўшнисини тунаган аёл
Халқмимизда ўзингни эҳтиёт қил, қўшнингни ўғри тутма деган нақл бор. Аммо Қарши шаҳар “Истиқлол” МФЙда кўп қаватли уйда яшовчи уй бекаси Ч.Г. уйини таъмирлаш давомида мол-мулкини очиқ қолдиргани боис бугун ер чизиб қолди. У жорий йил 17 июль куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилиб, яшаш хонадонида қурилиш ишларини олиб борган вақтида, номаълум шахс 46.750.000 сўмга тенг бўлган тилло тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни жабрланувчининг маҳалладоши Э.С. содир этганлиги аниқланди.
Айни кезларда ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.