21 Феврал 2023 йил 278

Қўшмачининг кирдикорлари фош бўлди

Фаҳш ишлар ва зино қонунда ҳам, динда ҳам қораланади. Аммо айрим шахслар мўмай даромад илинжида бундай ножоиз ишлардан тап тортмаяпти. Жумладан, Деҳқонобод тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Орият” тадбирда ўз уйида 50 минг сўмга фуқароларнинг жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берган қўшмачининг кирдикорлари фош этилди.

Ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech