31 Июл 2023 йил
738
Қўшмачи қўлга тушди
Фаҳш ва зино ишлар қонунда ҳам, динда ҳам қораланади. Аммо айрим шахслар буни яхши билса-да, бел оғритмай мўмай даромад топиш мақсадида бундай жирканч ишлардан тап тортмаяпти. Жумладан, Қарши туман ИИБ ходимлари томонидан 2023 йил 19 июль куни ярим тунда ўтказилган тадбирда яна бир қўшмачининг кирдикорлари фош этилди.
Туманни “Мевазор” МФЙда яшовчи Р.Ш. ҳамшаҳарлари Т.Ф. ва С.Х.нинг жинсий алоқа қилишлари учун яшаш уйидан жой бериш эвазига 100.000 сўм пул олганда Қарши туман ИИБ ходимлари томонидан қўлга тушди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Р.Ш. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми (қўшмачилик) билан жиноят иши қўзғатилди.