15 Июл 2022 йил
507
Қўш велосипед ўғриси ушланди
Қарши шаҳар “Дарвозатутак” МФЙда яшовчи уй бекаси Ж.Н. ҳамда “Нуристон” МФЙда яшовчи Ш.М.лар 2022 йил 13 июль куни ариза билан мурожаат қилишиб яшаш уйининг кириш йўлагидан фарзандларига тегишли бўлган велосипедларни номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдиришган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида мазкур жиноятни Қарши тумани “Узумзор” МФЙда яшовчи К.Ф. содир этганлиги аниқланди.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ТБ томонидан К.Ф. га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.