16 Август 2022 йил 247

Қўш телефон ўғриси

Косон тумани “Қуйбоғ” МФЙда яшовчи З.Л тумандаги Деҳқон бозори ёнидаги савдо мажмуасида қўл телефонини сумкасидан тополмади. Натижада ички ишлар бўлимига мурожаат қилди. Шу куни Муборак тумани “Гулшан” МФЙда яшовчи Т.Н. ҳам Косон тумани “Кўҳна қалъа” бозорида сумкасидан қўл телефони ва 1.250.000 сўм пули бўлган ҳамёнини номаълум шахс ўғрилаб кетганлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ўғирликни Қарши шаҳар “Мағзон” МФЙда яшовчи М.А. содир этганлиги аниқланиб, ундан йўқолган телефон аппаратлари тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

Айни кезларда Косон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан М.А.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech