Қорадори тадбири жараёнида аниқланди
Мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2022” тезкор тадбири давомида қатор гиёҳвандлик моддаларини етиштирш, сақлаш ва ўтказиш жиноятларига қўл ураётган шахсларнинг кирдикорлари фош этилмоқда. Жумладан, Қарши шаҳар ИИОФМБ 2-сонли ИИБ ходимлари томонидан 2022 йил 15 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида шаҳарнинг Темир йўл шохбекати олдидаги кўп қаватли уй олдида турган Қамаши тумани “Узуннаво” МФЙда яшовчи Н.Б.га бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашина ҳайдовчисининг бежо ҳаракатлари ички ишлар органлари ходимларида шубҳа уйғотди. Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, олд сақлаш қутисидан (бардачок) бир дона кўк селофан пакет бўлагига ўралган гашиш гиёҳвандлик воситаси топилди. Гиёҳванд модда тарозига қўйилганда 0,97 грамм тош босди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИОФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.