8 Август 2023 йил 251

“Қорадори” тадбири давомида аниқланди

Жорий йилнинг 30 июль куни Китоб тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида туманни “Боғибаланд” МФЙда яшовчи уй бекаси М.М.нинг хатти-ҳаракатлари ички ишлар органлари ходимларида шубҳа уйғотди. Унинг ҳовлиси кўздан кечирилганда бир туп каннабис гиёҳванд ўсимлигини етиштириб келаётгани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. Каннабис ўсимлигининг қуритилмаган (нам) ҳолатдаги жами соф оғирлиги 28,5  грамм эканлиги кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech