16 Октябр 2020 йил 866

Қонунийлик - хизмат асосидир.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник У.Н.Яхшиев, Бошқарма ҲПБ бошлиғи ўринбосари Х.А.Тўраевалар иштирокида Нишон, Касби, Миришкор, Муборак ва Қарши туманларида ИИБ ҲПБ ТП профилактика (катта) инспекторлари томонидан  жорий йилнинг 9 ой якунида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар мухокама қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-640-сонли Қарорига асосан киритилган ўзгартиришларга тўхталиб, жумладан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 2061–моддаси киритилганлигини, 2061–моддасида тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан химоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиб, бундай ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан 223 минг сўмдан 669 минг сўмгача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилиши тўғрисида тушунча берилди.  

Шунингдек, хизмат интизомига ва қонунчиликка амал қилишлари тўғрисида ҳар бир профилактика инспектори огохлантирилиб, вилоят худудида содир этилаётган ҳолатлар билан таништирилди.       

Қашқадарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар бошқармаси.

 

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech