26 Май 2022 йил 263

Қонунбузарларга чора кўрилди  

 

Қарши тумани Файзиобод МФЙда жойлашган “ЛТ Техтели Интернатионал” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонада ишлаб келаётган 2 нафар Хитой Халқ Республикаси фуқаролари амал қилиш муддати тугаган виза асосида Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузиб яшаб келаётганлиги ҳолати тадбирлар давомида аниқланди.

Мазкур ҳолат Қарши туман ИИБ М ва ФРБ масъул ходимлари  томонидан ўрганиб чиқилиб, туманда фаолият кўрсатиб келаётган  “ЛТ Техтели Интернатионал” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 225-моддаси 4-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида ҳамда 2 нафар Хитой Халқ Республикаси фуқароларини ҳар бирига нисбатан эса шу кодекснинг225-моддаси1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима жазоси қўлланди.

Text to speech