20 Сентябр 2021 йил 580

Қонунбузарлар жазога тортилди

 

Аввал хабар берганимиздек, 2021 йил 05 апрель куни Қарши шаҳар Арабхона МФЙда яшовчи Х.Ж. хонадонида эшак ҳайвонлари сўйиб келиши ҳолати аниқланганди.

Хонадондан бўғизланган эшаклар ва унинг  ажратилган терилари, лаҳм гўшт маҳсулотлари, бундан ташқари, молхонадан 20 дона тирик эшаклар аниқланганди.

Яқинда жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида мазкур ҳолат юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда айбланувчи Х.Ж. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси 1-қисми билан айбланиб, иш ҳақининг йигирма фоизи давлат даромадига ушлаб қолинган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш жазоси тайинланди.

Text to speech