Қонун устуворлиги таъминланди
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлар учун уларни қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий мақомларини ҳимоя қилиш мақсадида, мислсиз имкониятлар яратилиб, ҳукуматимиз томонидан қонун ва қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Лекин шундай бўлсада, айрим “тадбиркор”лар била туриб, мазкур ҳуқуқий мезонларни четлаб ўтишаётгани ҳам айни ҳақиқатдир.
2022 йил 12 март куни Қашқадарё вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига келиб тушган мурожаатга асосан, бошқарма маъсул ходимлари ҳамда Шаҳрисабз шаҳар ИИБ М ва ФРБ ходимлари томонидан, Шаҳрисабз шаҳри Номозгоҳ МФЙ Тарағай Баҳодир кўчасида жойлашган “Shahribonu”, “Real”, “Zamin” уй-меҳмонхоналари ва “Al-Taymur” меҳмонхоналари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2020 йилдаги 433-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан “E-mehmon” электрон-автоматлаштирилган базасига меҳмонларнинг қайд этилиши ҳолати ўрганилганида, “Shahribonu”, “Real” уй-меҳмонхоналари ва “Al-Taymur” меҳмонхоналарида маҳаллий ва ҳорижий ташриф буюрувчиларни “E-mehmon” электрон-автоматлаштирилган базасида қайд этмасдан, фуқаролик паспорти ва бошқа шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган шахсларга яшаш учун меҳмонхона хизматларини кўрсатиб келаётганлиги ҳолати аниқланиб, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний тўхтамга келишлик учун Шаҳрисабз шаҳар ИИБ М ва ФРБга юборилди.
Шу ўринда шуни айтиб ўтмоқчимизки, ҳозирги таҳликали замонда, ҳар биримиз ўз уйимиз ва Ватанимиз тинчлиги учун маъсул эканлигимизни унутмайлик.