15 Январ 2021 йил 819

ҚОНУН УСТУВОР, ЖАЗО МУҚАРРАР

Ижтимоий тармоқларда Косон туманида яшовчи фуқаро Н.Д.нинг ўғли С.Д. асоссиз қамоққа олинганлигини ҳақида ВИДЕОЛАВҲА тарқалган.

 2020 йилнинг 9 июль куни С.Д. танишиЗ.Қ. билан ўзаро жанжаллашиб, Муборак тумани ҳудудида уни “Ласетти” русумли автомашинасини тусиб тўхтатиб, автомашинадан тушишини талаб қилиб, автомашина ойналарини синдириб, тепиб пачоқ қилиб, мулкий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида С.Д. фуқаро З.Қ. билан ярашганлиги, етказилган зарарни қоплаб берганлиги ва З.Қнинг даъвоси бўлмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.

 БИРОҚ, С.Д. ўзига берилган қонуний имкониятдан тегишли хулоса чиқармасдан, инсонпарварлик тамойилини нотўғри талқин қилиб, жиноий шериклари билан “Малибу” русумли автомашинасида жамоат жойи ҳисобланган Муборак тумани, “Кончилар” маҳалласи ҳудудидан ўтган А-380 йўлининг 128 км.да“Нексия-3” автомашинасида ҳаракатланиб бораётган, Ж.Знинг йўлини тўсиб, автомобил йўлида бошқа автомашиналар ҳаракатини тухтатиб, жамиятда юриш туриш қоидаларни қасддан менсимасдан, Ж.Зни автомашина салонидан тортиб чиқариб, қўлларида бўлган “бита” ва бошқа ашёлар билан дуч келган жойларига уриб, тан шикасти етказишган.

С.Д ва бошқалар жиноий ҳаракатини давом эттириб, Ж.З бошқарувидаги “Нексия”,  ҳодиса жойига келиб қолган Н.М бошқарувидаги “Кобалт”, А.С бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашиналарни “бита” ва бошқа ашёлар билан уриб, пачоқлаб моддий зарар етказишган.

Ушбу ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б,в,г,е” бандлари билан            жиноят иши қўзғатилиб,  дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят иши бўйича кенг қамровли тергов ҳаракатлари олиб бориш лозимлигини инобатга олиб, ИИВнинг 100-сонли буйруғи талабларига риоя қилган ҳолда жиноят иши вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ иш юритувига олинган.

Жиноят иши бўйичаС.Дганисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан айб эълон қилиниб, ЖИБ Қарши шаҳар суди томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

            Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

            Тергов якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Text to speech