21 Июн 2022 йил 696

Қонун такомиллаштирилди

       Қашқадарё вилояти ҳудудида олиб борилаётган профилактик тадбирлар давомида, вилоят Овчилик ва балиқчилик спорт бирлашмасида фаолият олиб бораётган ходимларга Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 май кунидаги “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонуни қабул қилинганлиги, фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, уларга эгалик қилишнинг талаблари ва шартларига бир қатор ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритилганлиги йиғилиш қатнашчилари эътиборига етказилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон РеспубликасиЖиноят кодексининг 247, 248, 249-моддалари ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185, 220, 220.1, 221-моддаларига ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритилди. Қонунда ўқотар бўлмаган қуроллар (пневматик, газли, сигнал берувчи, улоқтириш ва тиғли совуқ қурол ва электрошок қурилмалари) ва ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузганлиги учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланганди.

      Қонун 2022 йилнинг 2 декабрь куни кучга кириши, қурол эгалари ва уларнинг яқин қариндошларини қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширув ўтказиш тартиби белгиланди. Қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар рўйхатлари тасдиқланди. Энди ов қуролига эгалик қилишнинг энг кам ёши 21 дан 25 ёшгача оширилди. Барча турдаги пневматик қуролга эгалик қилишни фақат ички ишлар органларнинг рухсатномаси асосида амалга ошириш ҳамда фуқаро эгалигида бўлиши мумкин бўлган бундай қурол сонини 3 дона билан чекланди.

     Шунингдек, йиғилишда бу соҳада бошқа ўзгаришлар бўйича ҳам йиғилиш қатнашчиларига тушунчалар берилиб, қонун бўйича инфографик маълумотлар тарқатилди.

Text to speech