31 Июл 2021 йил 501

ҚОНУН ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА


Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июнь кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида” Қонуни қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 13 март 2020 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси талабига кўра, 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади деб кўрсатилган.
Мазкур қонун ижросини таъминлаш мақсадида Қарши шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан бир қатор амалий ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур қонун талабига кўра, Ўзбекистон Республикаси худудада ўн беш йилдан ортиқ муддатдан буён доимий яшаб келаётган 38 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиниб, бугунги кунда уларга янги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-карталари расмийлаштириб берилиб берилди. Жумладан, Тожикистон Республикаси Ҳисор туманида туғилган 1999 йилда доимий яшаш мақсадида оила аъзолари билан Ўзбекистон Республикасига келиб доимий рўйхатдан ўтган Хайдаров Абдурашид Хамидовичга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилиб, Қарши шаҳар ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси расмийлаштирилиб берилди. Отахон билан бирга ўғиллари Хайдаров Сирожидин Абдурашидович ва Хайдаров Жахонгир Абдурашидовичҳам бундай имкониятдан баҳраманд бўлишди.
Бу борадаги амалий ишлар давом этирилмоқда.

Б.Сувонов,
Қарши шаҳар ИИО ФМБ МваФРБ
бошлиғи подполковник

Text to speech