Қонун ҳамма учун баробар!
2020 йил 02 май куни Китоб тумани ИИБга келиб тушган ҳабарга кўра, Китоб туманида жойлашган “Китоб озиқ-овқат деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида Китоб тумани “Мустақиллик” МФЙда яшовчи К.И. қонунга хилоф равишда 100 АҚШ долларини З.Ғ.дан 990.000 сўмга сотиб олганлиги аниқланиб, ушбу пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинган. И.К.га нисбатан ўтказилган шахсий тинтув натижасида унинг ёнида мавжуд бўлган 925 АҚШ доллари, 9700 Россия рубли ва жами 2.316.000 сўм пул маблағлари борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган. И.К. бир йил давомида қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиш ёки сотишда ифодаланган ҳуқуқбузарликни такроран содир этганлиги бўйича унинг ҳаракатларида жинояти аломатлари борлиги сабабли И.К.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 177-м. 1-қ билан жиноят иши қўзғатилган.