Қонун барчага баробар
Қарши шаҳрида ўтказилиб келинаётган “Спитамен” профилактик тадбири давомида, мижозларга хизмат кўрсатиб келаётган “Aфсона”меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикасида бўлиш, турар-жой танлаш тартибини бузиб, яшаб келаётган 2 нафар Ҳиндистон давлати фуқаролари аниқланди. Қоидани бузган 2 нафар Ҳиндистон давлати фуқароларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 225-моддаси 1-қисмига кўра, маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳар бири энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жаримага тортилди.
Меҳмонларни қабул қилиш тартибини бузганлиги учун меҳмонхона раҳбариятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 225-моддаси 4-қисмига кўра, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Шу сабабли, хорижий давлатлардан юртимизга ташриф буюраётган чет элфуқароларини ва ушбу фуқароларни яшаши учун турар-жой берган хонадон эгалари ва уларни қабул қилган корхона, ташкилот ҳамда меҳмонхона мансабдор шахсларини амалдаги қонун-қоидаларга оғишмай амал қилишлари бўйича огоҳлантирамиз.