21 Май 2021 йил
1153
Қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқарувчилар фаолиятига чек қўйилди
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва Қамаши тумани ИИБ ҳодимлари ҳамкорликда олиб ўтказган тадбир туфайли яна бир фуқаронинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Жумладан, 2021 йил 20 май куни Қамаши тумани, Навоий МФЙда яшовчи Э.Ў. уйининг қўшимча биносида мой жувоз ускунасини ўрнатиб, ёғ ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланди. Гумондорнинг уйидан ёғ ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналар ва 400 кг чигит, 500 литр мой жувоз ёғи, 200 кг кунжара, 100 литр зиғир ёғи, 150 дона 5 литр ҳажмли елим идиш ва қопқоқлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.