2 Июн 2021 йил 520

Қоғоз бўлакларига ўралган гиёҳвандлик воситаси

Одамнинг онгу шури ва ўзлигидан мосуво қилувчи гиёҳвандлик моддаларининг зарари ҳақида қанча қанча кўп ва хўп гапирилсада, мўмай даромад илинжида оғуфурушлик қилаётган шахслар жамиятда учрамоқда. Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ходимлари томонидан шу йил 22 май куни соат 16:00ларда, шаҳарнинг “Нахшаб” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир яна бир оғуфурушнинг кирдикорлари фош этилди. Жумладан, Қарши тумани “Чоргумбаз” МФЙда яшовчи Р..Н. Косон туманида яшовчи М.Б.га 3 дона қоғоз бўлакларига ўралган гиёҳвандлик воситасини 3.000.000 сўмга сотган пайтда ушланган.
Заҳри қотил шайдосидан олинган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси тарозига қўйилганда 1,9 грамм тош босди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech