4 Январ 2021 йил
772
ҚОЧОҚ МОСКВАДА УШЛАНДИ
Кўп миқдорда ўғрилик жиноятини содир этгани учун Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган М.А. жазони ўташдан бўйин товлаганлиги учун, унга қидирув эълон қилинганди.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ томонидан қидирувда бўлган М.А.га нисбатан қидирув ишлари давомида у РФ Москва шаҳрида эканлиги аниқланиб, ИИВ ЖҚББ ва вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ушланиб, республика ҳудудига олиб келинди.
Энди М.А. бузоқнинг қочгани сомонхонагача деган нақли маъносини яхши тушунган бўлса не ажаб.