14 Август 2021 йил 582

Қўчқор ўғрилари Ғузорда ушланди

Деҳқонобод тумани “Қодир бахши” МФЙда яшовчи Х.Б. 2021 йилнинг 11 август куни соат 17:00ларда ҳовлиси атрофидаги яйловга 4 бош қўйлари ўтлаш учун қаровсиз қўйиб юборади. Кечқурун қўйлар орасида қўчқори йўқолганини билгач, эртаси куни Деҳқонобод туман ИИБга ариза берди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб борган Деҳқонобод тумани ИИБ ҲПБ ҲТМ профилактика катта инспектори майор Б.Эшбоев ва профилактика инспектори лейтенант С.Ўроқов қўчқорни қўшни Ғузор туманидан топишди.
Маълум бўлишича, “Дамас” русумли автомашинада туманлараро кўрпа, ёстик ва шу турдаги материаллар савдоси билан шуғулланувчи Андижон вилояти Шаҳрихон тумани “Сегуза-қум” МФЙда яшовчи Ж.С. ва Андижон вилояти Асака тумани Эски Андижон кўчасида яшовчи А.Ш. йўлдан ўтаётиб, билса ҳазил, билмаса чин қабилида тўрт бош қўйлар ичидан бир бош қўчқорни ушлаб автомашинага боғлаб ортиб кетишган экан.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech