19 Январ 2023 йил
636
Қочоқ ўғри қўлга тушди
Кўп миқдорда ўғрилик жиноятини содир қилган Қамаши тумани “Олмазор” МФЙда яшовчи Р.Д. айбига иқрор бўлиш ўрнига қочишни афзал билди. Натижада унга нисбатан Қамаши тумани ИИБ томонидан қидирув эълон қилинди.
Ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирларда у 2023 йилнинг 17 январь куни Қамаши тумани ҳудудида ушланиб, ВСҲга жойлаштирилди.