14 Сентябр 2022 йил
859
Қочоқ Москвада қўлга тушди
Кўп миқдорда ўзгалар мулкини ўзлаштиргани учун Муборак тумани прокуратураси томонидан терговга жалб этилган Касби туманида яшовчи Т.Б. фурсат топиб қочиб қолганди. Натижада унга нисбатан қидирув эълон қилинди. Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида қочоқ Россия Федерациясининг Москва шаҳрида ушланди.