5 Май 2023 йил
539
Қочоқ маҳалласида ушланди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси терговга жалб этилган Китоб тумани “Бешқозоқ” МФЙда яшовчи А.С. номаълум томонга яширинди. Натижада унга нисбатан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан қидирув эълон қилинди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида қочоқ Китоб тумани “Бешқозоқ” МФЙ ҳудудидан ушланиб, ВСХга жойлаштирилди.