27 Апрел 2021 йил
568
ҚОЧОҚ ДЕНОВДА УШЛАНДИ
Фирибгарлик яъни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилгани учун Қарши шаҳар ИИО ФМБ томонидан қидирувда бўлган Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Адас МФЙда яшовчи М.Ю. қонундан қочиб қутулмоқчи бўлди. Аммо унинг “қочиш режаси” узоққа бормади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида М.Ю. 2021 йил 25 апрель куни Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳудудидан ушланди.
Энди у бир эмас иккита ҳолат бўйича жавоб беришига тўғри келади.