26 Март 2021 йил 540

Қинғир иш, келтирар ташвиш

 

Муқаддам ўғирлик жиноятини содир этгани учун ахлоқ тузатиш жазосига ҳукм қилинган Қарши шаҳрилик Г.Д. берилган имкониятдан ўзига тегишли хулоса чиқармади. У жазони ўташдан бўйин товлаб яшириниб қутулмоқчи бўлди. Натижада унга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан қидирув эълон қилинганди.

Изқуварлар олиб борган тезкор тадбирлар туфайли Г.Д. 2021 йил 24 март куни вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи ходимлари томонидан олиб Қарши шаҳар ҳудудида ушланди. Бир айби иккита бўлган қочоқ энди қонун олдида жавоб бермоқда.

Text to speech