21 Июн 2021 йил
619
Қиморга хумор шоввозлар
Таваккалчилик ва қиморга асосланган ўйинлар одамни доим кулфатга бошлайди. Негаки, бировни сармоясини алдаб ютиб олиш қонунда ҳам, динда ҳам қораланади. Жумладан, Қарши тумани “Потрон” МФЙда яшовчи фуқаролар Э.С., Ф.Ф., С.А. ва Ж.Б.лар маҳалла ҳудудида жойлашган чойхонада пул тикиб таваккалчиликка асосланган қимор ўйнаётганлиги ҳолати Қарши тумани ИИБ МҲТМ профилактика инспекторлари томонидан аниқланди. Улардан ўйинда фойдаланган 36 дона қарта ва пуллар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.