18 Май 2022 йил 625

Қиморбозлар қўлга тушди

      2022-йил 15-май куни Қарши шаҳар ИИОФМБ 3-сонли ИИБ ходимлари томонидан шаҳарнинг "Гунгон" МФЙ ҳудудида жойлашган "Насаф" автомобил бозорида Қарши туманида яшовчи фуқаролар Ф. Ш., О.А. ва Д.Т.лар таваккалчиликка асосланган қимор  ўйнаётганлиги ҳолати аниқланди. Қиморбозлардан ўртага тикилган пул ва  далилий ашёлар олинди.

        Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан қиморбозлар Ф. Ш., О.А. ва Д.Т.ларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг  тегишли моддалари билан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Text to speech