12 Август 2023 йил 684

Қидирувдаги шахснинг “сафари” якунланди

Қўшмачилик жиноятини содир этгани учун терговга жалб этилган Ғузор тумани “Дўстлик” МФЙда яшовчи Қ.Г. қонундан қочиб қутулишга аҳд қилди. Тергов органларини чалғитиб, яширинди. Натижада унга нисбатан ЖИБ Ғузор туман ИИБ томонидан қидирув эълон қилинди.

Ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишларини олиб борган Ғузор туман ИИБ ходимлари томонидан 2023 йил 11 август куни қочоқни туман ҳудудидан ушлаб, тергов органига топширишди.

Text to speech