23 Феврал 2023 йил 263

Қидирувдаги шахс Тошкент шаҳар ҳудудидан ушланди

Солиқ ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш хатти-ҳаракатини содир қилганлиги учун Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга жалб этилган Қарши шаҳрида яшовчи Н.Х.айбини хаспушлаш учун номаълум томонга яширинди. Натижада унга нисбатан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан қидирув эълон қилинди.

Қарши шаҳар ИИО ФМБ ВСҲ бошлиғи подполковник О.Эрдонаев ва ВСҲ навбатчиси сафдор Р.Усмонқуловлар томонидан 2023 йилнинг 20 февраль куни Тошкент шаҳар ҳудудидан ушланиб, вақтинча сақлаш хибсхонасига жойлаштирилди.

Text to speech