13 Декабр 2022 йил 510

Қидирувдаги шахс Тошкент шаҳар ҳудудидан ушланди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганидан ўзига тегишли хулоса чиқариб, айби учун жавоб бериш ўрнига қочишни абзал билган Кўкдала туманида яшовчи Х.О. га нисбатан қидирув эълон қилинди.

Чироқчи туман ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор  қидирув ишлари давомида Х.О. 2022 йилнинг 12 декабрь куни Тошкент шаҳри ҳудудидан ушланиб, ВСХга жойлаштирилди.

Text to speech