20 Феврал 2023 йил
499
Қидирувдаги шахс Қўнғирот туманида ушланди
Фирибгарлик хатти-ҳаракатини содир этганлиги учун Касби тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга жалб этилган туманни “Пандирон” МФЙда яшаган Ч.У. вилоятдан чиқиб кетганди. Натижада унга нисбатан қидирув эълон қилинди.
Қашқадарё вилояти ИИБ ва Касби тумани ИИБ ўтказган тадбирлар давомида тезкор қидирув ишлари давомида 2023 йилнинг 17 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ҳудудидан ушланиб, ВСҲга жойлаштирилди.