13 Июл 2022 йил
593
Қидирувдаги шахс Қарши шаҳридан ушланди
Ҳар жойни қилма орзу, ҳар ерда бор тошу тарозу, деган халқ нақлини чироқчилик С.Х. энди яхши англаб етган бўлса ажабмас. Негаки, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қилмиши учун жавоб бериш ўрнига қочишни афзал билди. Натижада унга нисбатан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан қидирув эълон қилинганди.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ ва вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари давомида С.Х. Қарши шаҳар ҳудудидан ушланди.