1 Август 2023 йил
533
Қидирувдаги қонунбузар ушланди
Ўғирлик жиноятини содир қилган Қарши туманида яшовчи З.Д. қилмиши учун қонун олдида жавоб бериш ўрнига ички ишлар органлари ходимларидан яширинишни маъқул кўрди. Шундан сўнг бу кимсага нисбатан қидирув эълон қилинди. Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қонунбузар З.Д. Тошкент шаҳридан ушланиб, тергов органига топширилди.