Қашқадарёдаги очиқлик сиёсати масалалари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди
Вилоят "Ёшлар маркази"да “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг Қашқадарё вилоятидаги ижроси юзасидан Олий Мажлиси Сенатининг қўмита мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Олий мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси томони вилоятдаги ўрганишлари юзасидан ахборот берилди.
Ҳисоботда айтилишича, вилоят ҳокимлигининг www.qashqadaryo.uz сайти, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда вилоят ташкилотларининг расмий сайтларида очиқлик сиёсатига доир маълумотлар етарлича киритиб борилмаган. Туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда вилоят ташкилотларининг расмий сайтларининг кўпчилиги қонун талабларига жавоб бермайди.
Шунингдек, давлат ҳокимияти ва ташкилотлари очиқ маълумотлар портали ҳисобланган www.data.gov.uz сайтига ҳам маълумотлар киритиб бормаган ёки тўлиқ эмас. Масалан, вилоят ҳокимлиги жорий йилнинг июль ойига қадар маълумот киритган бўлса, туман ва шаҳар ҳокимликлари бирорта маълумот киритмаган. (Аммо, қўмита ўрганишида вилоят ҳокимлиги ҳам "маълумот киритмаган", дея хатоликка йўл қўйган.
Шунингдек, Президентимизнинг 2019 йилдаги ПҚ-4366-қарори бўйича вилоятда 51 та давлат органи ва ташкилотларида Ахборот хизматлари ташкил этиш режалаштирилган. Аммо, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш, Молия, Иқтисодиёт, Марказий банк, Ўрмон хўжалиги, Давлат активлари, Маданият, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Бандлик бошқармаларига Ахборот хизмати штатлари жорий этилмаган.
Якунда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларига жиддий эътибор қаратиш чораларини кўришга келишиб олинди.