Қашқадарёда қўш жиноятчи фаолиятига чек қўйилди
Қарши шаҳар Арабхона маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.С. 2020 йил 29-апрель куни Касби туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида 2020 йил 28-апрель куни Касби тумани Дўстлик махалласида яшовчи фуқаро Р.И.га ўзига тегишли бўлган оқ рангли “Нексия-1” русмли 70 А 943 FА давлат белгили автомашинасини ўзаро келишув асосида 53.500.000 сўмга баҳолаб сотганлиги, ушбу автомашина пуларини Касби туманига бориб, яшаш уйидан шу куни олиб беришлигини ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, шу куни Касби тумани Талишбе қишлоғи ҳудудидаги суюлтирилган газ балонлар тарқатиш шахобчаси олдига келганида автомашина бошқариб келаётган С.Қ.га автомашанани сотиб олганлигини, қишлоқдошлари кўриши учун ўзи бошқаришлигини айтиб, уни автомашинадан тушишига эришганидан сўнг автомашина бошқарувига ўтиб, ҳодиса жойдан кетиб қолган. 30.04.2020 йилда И.Р.дан “Нексия-1” русумли 70 А 943 FА давлат белгили автомашина тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган. И.Р. ўзининг жиноий қилмиш хатти-ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йил 29 апрель куни Муборак тумани Бобур МФЙда яшовчи Н.Ш.га тегишли бўлган “Ласетти” русумли 80 Е 794 NA давлат рақамли автомашинани ёнига келиб, автомашина эгаси ҳамда атрофда бирор бир киши йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, ўзи билан бирга олиб келган атвёркадан фойдаланиб, мазкур транспорт воситасини олд ва орқа давлат рақамларини ҳеч кимга билдирмай ечиб, ҳодиса жойдан яширинган. Шу билан бирга И.Р. ўзининг жиноий қилмиш хатти-ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2020 йил 29 апрель куни Муборак тумани Бобур МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларни олдига келиб, шу кўп қаватли уйни пастки қисмида турган Муборак тумани Бобур МФЙ.да яшовчи Д.Т.га тегишли бўлган “Матиз” русумли 70 Z 483 KA давлат белгили автомашинани ёнига келиб, автомашина эгаси ҳамда атрофда бирор бир киши йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, ўзи билан бирга олиб келган атвёркадан фойдаланиб, мазкур транспорт воситасини олд ва орқа давлат рақамларини ечиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган. 30.04.2020 йилда И.Р.дан “Ласетти” русумли 80 Е 794 NA давлат белигили автомашинани бир дона давлат рақами, “Матиз” русумли 70 Z 483 KA давлат белгили автомашинани икки дона давлат рақамлари ва бир дона атвёрка тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган. ТИИБ ТБ томонидан И.Р.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 168-м 2-қ “а” банди, 169-м 3-қ “а” банди ва 227-м 1-қ билан жиноят иши қўзғатилган.