2 Август 2021 йил 1915

Қашқадарёда профилактика инспекторларига имтиёз асосида автомобиллари топширилди

Юрт равнақи, халқ манфаатларига садоқат билан хизмат қилиш кишидан катта сабот ва мантонатни талаб этади. Ушбу жараёнда жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш, фуқароларнинг осойишта турмуш тарзига пухта замин ҳозирлашдек машаққатли хизматга бел боғлаган соҳа ходимларининг меҳнати алоҳида эътиборга молик. Жумладан, ички ишлар органларида ҳам Ватанга, халққа садоқат билан хизмат қилиб, ҳамкасблари ишончини қозонаётган ходимлар кўпчилик. Яқинда Қарши шаҳридаги “Насаф” ўйингоҳида бор билим ва тажрибасини ишга солиб, хизматда ижобий натижаларни қўлга киритиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ходимларининг ота-оналарига Ички ишлар вазири ўринбосарининг “Ташаккурнома”си” ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Худди шунингдек, ички ишлар органларининг профилактика соҳасида самарали хизмат қилиб, бириктирилган ҳудудда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олган, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини муносиб таъминлаб келаётган бир гуруҳ профилактика инспекторларига имтиёзли кредит асосида янги “РАВОН-3” автомобиллари топширилди. Автомашиналарни ўз соҳибларига ИИВ ўринбосари полковник Б.Абдуллаев тантанали равишда топширди.

Text to speech