21 Июл 2023 йил 561

Қашқадарёда жиноятларни олдини олиш ва фош этиш танқидий-таҳлил этилди

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг биринчи ярмида жиноятларни олдини олиш, рўй берганларини фош этиш, фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган танқидий ва таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Нажмиддин Тўраходжаев, Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлар, шаҳар- туман ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, тезкор хизмат вакиллари иштирок этган йиғилишни бошқарма бошлиғи, полковник Шуҳратжон Сатволдиев очди.

Йиғилишда  бошқарма бошлиғи жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан амалга оширилган ишларни танқидий-таҳлил қилди.

Воҳада жиноятчиликнинг илдизига болта уриш ва унга қарши кураш, содир этилганларини излар босилмай фош этиш, қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар талаб даражасида амалга оширилмагани таъкидланди.

Воҳада қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида амалга оширилган ишлар, фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, тегишли соҳавий хизатлар раҳбарлари олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш, осуда турмушга замин ҳозирлашда кенг жамоатчилик, айниқса, маҳаллий ҳокимликлар, қишлоқ, маҳалла фаоллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Ушбу жараёнда огоҳликни янада кенгроқ тарғиб этиб, ёшларни турли иллатлар домига тушиб қолишининг олдини олиш бош вазифа бўлмоғи лозим. Бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар бўйича соҳавий хизматлар раҳбарлари вазифадор этилиб, масъулияти оширилди.

Бундан ташқари, шаҳар-туманларда сектор ишчи гуруҳлари томонидан “маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай” ишлаш, ҳудудларда коммунал соҳадаги камчиликларни мунтазам назорат қилиб, учрайдиган муаммоларни тезда бартараф этиш, асосий эътибор аҳолининг эътирозига сабаб бўлувчи ҳолатларни барвақт аниқлаш ва ушбу муаммоларни сектор раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиш бугунги куннинг долзарб масаласи эканлиги иштирокчиларга эътиборига етказилди. 

Кўлами кенг йиғилишда тизимда йўл қўйилган камчиликлар ҳам атрофлича таҳлил қилиниб, бунга сабабчи бўлган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

 

 

 

         

 

Text to speech